Россияда икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

Аёл эҳтиётсизлик оқибатида икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграция агентлиги

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Г.Н исмли фуқаро Новосибирск – Самарқанд авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Қайд этилишича, бундан бир неча йиллар илгари ишлаш мақсадида Новосибирск шаҳрига келган фуқаронинг ҳаёти шифокорлар ёрдамида сақлаб қолинди.

Бундан ташқари, у хотирасини ҳам йўқотган.

Фуқарога Бош консулхона томонидан «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштирилди ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан авиа чипта сотиб олишга кўмаклашилди.

Аввалроқ, Россияда саломатлиги ёмонлашган Ўзбекитон фуқароси мамлакатга қайтарилди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар