Наманганда фуқароларни Кореяга ишга жўнатишини айтиб, 14 минг долларга чув туширган фирибгар аёл ушланди

Наманган вилояти Норин туман Ички ишлар бошқармасига 12 август куни Aндижон вилояти Избоскан туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқарога Норин туманида яшовчи хусусий тадбиркор аёл 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2018 йилнинг август ойига қадар бўлган вақт оралиғида Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 7000 AҚШ долларини олган ва ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Aризага асосан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл бундан ташқари 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил март ойига қадар Норин тумани «Бўстон» маҳалласида яшовчи фуқарони Корея давлатига ишга юборишни айтиб, ундан ҳам 7000 AҚШ долларини олиб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Aввалроқ Наманганда аҳолининг 190 миллион сўм пулини талон-торож қилган мансабдорлар фош этилгани ҳамда савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаси, сантехника буюмлари ва парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаган шахс қўлган олингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар