Наманганда савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаси, сантехника буюмлари ва парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаган шахс қўлган олинди

Наманган шаҳрида савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаси, сантехника буюмлари ҳамда парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаган шахс қўлган олинди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ўзига тегишли бўлган савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаси, сантехник буюмлари ва парфумерия маҳсулотлари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, 29 июль куни ИИО ФМБ 2-сонли Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими вакиллари ушбу ўғирлик Наманган шаҳар «Гулпора» МФЙда яшовчи шахс томонидан содир этилганлиги аниқланган. Ўғирликни содир этган шахс 1974 йилда туғилгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Попда яшаш ҳовлисида 19 туп каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахс аниқлангани хабар қилинган эди. Кейинчалик Ўзбекистонга 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни сомон остига яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахслар Наманганда ушлангани қайд этилганди.

Шунингдек, Наманганда 21 ёшли фуқаро гашиш билан қўлга тушганди.

Янгиликлар