Ўзбекистонда мобил радарларни белгилар билан белгиламасликка рухсат берилди

Ҳукумат қарорида айтилишича, йўл белгиси фақат ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар радарлар олдига ўрнатилиши керак

Ўзбекистонда мобил радарлардан фойдаланишда «Радар» йўл белгисининг бўлиши талабини бекор қилди. Бу чора 29 октябрдаги қарор билан кўзда тутилган.

Ҳужжатда айтилишича, «Радар» белгиси фақат ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар радарлар олдига ўрнатилиши керак. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, белги радаргача бўлган масофада камида 250 ва кўпи билан 500 метрдан ошмаган ҳолда жойлаштирилиши лозим.

Қарордан англашилишича, бу чора қоидабузарликларни фото ва видеофиксация қилиш воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари сонини камайтиришга қаратилган.

Бунгача тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар хавфсизлик камарини тақмаслик билан боғлиқ қоидабузарликларни қайд этиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон