Наманганда «Nexia» уриб юборган 6 ёшли қиз шифохонада вафот этди
Наманган вилояти Косонсой—Наманган йўлида 24 сентябрь, пайшанба куни ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган «Nexia» ҳайдовчиси 6 ёшли қизни уриб юборди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 24 сентябрь куни соат 11:30 атрофида Косонсой—Наманган йўлининг 1-километрида «Nexia» автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда пиёда Д.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: Янгиқўрғонда юк машинаси босиб кетган 12 ёшли бола воқеа жойида вафот этди
Аввалроқ Наманган шаҳрида «Damas» уриб юборган пиёда, Норин туманида «Nexia» дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи ва Қўқонда «Nexia-2» уриб юборган пиёда вафот этгани ҳақида хабар берилганди.