Қўқонда «Nexia-2» уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқаро М.A. «Nexia-2» автомашинаси бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда М.Э.ни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида 16 cентябрь, чоршанба куни соат 02:05 да фуқаро М.A. «Nexia-2» русумли автомашинасини Истиқлол кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда М.Э.ни уриб юборган. Оқибатда М.Э. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Ғиждувонда «Cobalt» ҳайдовчиси маст ҳолатдаги 63 ёшли эркакни уриб юборгани, Қамчиқ довонида «Cobalt» ариққа ағдарилиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.