Олтиариқда «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» доирасида 38 та қабристондаги дарахтлар суғорилди (фото)
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олтиариқ туман инспекцияси, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда «Фарғонайўлкўкалам» унитар корхонаси билан ҳамкорликда туман марказидаги, Фарғона—Қўқон автомобиль йўли четидаги дарахтлар суғорилган.
Шунингдек, тумандаги 38 та қабристонда манзарали дарахтлар техника воситалари жалб қилинган ҳолда суғорилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона чўлларида йил якунигача 1400 та намунали уй қурилиши маълум қилинган эди.
Шунингдек, Шоҳимардонда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати фаолият юритаётгани айтилди.