Оққўрғонда 30 қути дори воситасини жами 8,1 млн сўмга сотган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида «Гепарин-белмед» 500 мл дори воситасини асоссиз равишда оширилган нархда сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Tez News»га хабар берди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.С. ва Х.М. олдиндан тил бириктириб, пандемия шароитида ноқонуний даромад орттириш мақсадида аҳолининг талаби юқори бўлган дориларнинг нархларини сунъий равишда ошириб сотиш билан шуғулланган. Улар фуқаро М.га 30 қути «Гепарин-белмед» 500 мл дори воситасини ҳар бир қутисини 270 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 8,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.С. ва Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 300 минг сўмлик дорини 900 минг сўмдан 100 қути сотмоқчи бўлган шахс ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар