Ўзбекистонда 18 сентябрь куни коронавирусдан касалланганлар сони 50 мингдан ошди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 18 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 378 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 18 сентябрь куни 617 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 420 таси Тошкент шаҳрида, 123 таси Тошкент вилоятида, 21 таси Бухоро вилоятида, 14 таси Самарқанд вилоятида, 12 таси Наманган вилоятида, 11 таси Навоий вилоятида, 10 таси Андижон вилоятида ҳамда 6 таси Қашқадарё вилоятида қайд этилган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 421 нафарга етди. 18 сентябрь куни Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 1 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида ҳам 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл) вафот этди.
- Иккинчи ўлим: Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак) вафот этди.
- Учинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 83 ёшли Т.М. (эркак) вафот этди.
- Тўртинчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 42 ёшли Д.М. (аёл) вафот этди.
- Бешинчи ўлим: Бўстонлиқ туманида яшаган 71 ёшли А.Т. (эркак) вафот этди.
- Олтинчи ўлим: Бўстонлиқ туманида яшаган 41 ёшли Д.Я. (аёл) вафот этди.
Кунлик соғайганлар
Кун давомида Тошкент шаҳрида 331 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 51 нафар, Бухоро вилоятида 23 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 4 нафар, жами 553 нафар бемор соғайган.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 378 нафар бемордан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 312 нафар бемордан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 17 сентябрь куни 599 кишида коронавирус аниқлангани ва 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.