Ўзбекистонда 8 сентябрь куни 443 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 8 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 418 (+137) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 83 таси Тошкент вилоятида, 54 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 8 сентябрь куни 443 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 360 тага етди. 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида эса 1 нафар — жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) вафот этди.
Иккинчи ўлим: Aнгрен шарида яшаган 56 ёшли Р.Э. (аёл) вафот этди.
Учинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 74 ёшли И.У. (эркак) вафот этди.
Тўртинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.И. (аёл) вафот этди.
Бешинчи ўлим: Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.A. (аёл) вафот этди.
Олтинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли A.К. (эркак) вафот этди.
Кунлик соғайганлар
Бугун Тошкент шаҳрида 181 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Aндижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар — жами 304 нафар бемор тузалди.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Ўзбекистонда 312 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этган.