Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк 9 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 12,02 сўмга кўтарилиб, 10 378,88 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 321,81 сўмга баҳоланиб, 247,53 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 3,72 сўмга қимматлаб, 134 сўм 9 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 10 ноябрь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 366,86 сўмни ташкил қилган.