Ўзбекистонда фарзанд асраб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати ўзгаради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 12 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида лойиҳа жойланди.

Фото: «Tez News»

Лойиҳага кўра, амалдаги қонунчиликда қасддан содир этган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганни фарзандликка олишларига йўл қўйилмайди.«Амалдаги тартиб муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан ноқонуний йўллар билан фарзанд асраб олинишга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Бугунги кунда фарзандликка олиш истагида навбатда турганларнинг сони фарзандликка берилаётганларга нисбатан анча юқори. жумладан, ҳар йили ўртача 200 нафар бола оилаларга фарзандликка берилади. Республикада фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар 4 мингдан ортиқ кўрсатгичга эга.

Ушбу норма ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турлари (иқтисодиёт, экология соҳасидаги жиноятлар) учун ҳам татбиқ қилинади.

Маълумот ўрнида, лойиҳа муҳокамаси 2021 йил 27 январга қадар давом этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда фарзандликка олиш тартиби енгиллаштирилиши ва Фарғонада ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар бола турар жой билан таъминлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Aндижонда 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиcига яшаш уйлари топширилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар