Пахтаободда 2020 йилги мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосилини териш режалаштирилган

Aндижон вилояти Пахтаобод туманида 2020 йилги мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосилини териш режалаштирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 20 август куни Пахтаобод тумани Ховускон ота зиёратгоҳида вилоят ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов иштирокида пахта ҳосили йиғим-теримини ташкил этиш бўйича мавсумолди тадбир бўлиб ўтган.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туманда 6 481 гектар майдонга ғўза эккан 276 та фермер хўжалиги далалардаги ҳосилни теришга тайёрланмоқда. Шунингдек, ушбу мавсумда ҳосилни териш учун 74 та отряд шакллантирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтинкўлда 2020 йилги мавсумда 5 минг гектардан зиёд майдонда ғўза етиштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Шаҳрихон ҳокими тумандаги фермерлар билан учрашув ўтказди.

Янгиликлар