Шаҳрихон ҳокими тумандаги фермерлар билан учрашув ўтказди (фото)

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 19 август, чоршанба куни пахта ҳосилини йиғиштириб олиш, дефолиация тадбирларини ҳамда келгуси йил учун дон экиш ишларини ўтказиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда секторлар, қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар, пахтани йиғиб-териб олиш ва ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича шакллантирилган отряд раҳбарлари, фермерлар иштирок этган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустамжон Исматуллаев пахтани нест-нобуд қилмай териб олиш, ғалла экиш ишларини ҳам белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича мутасаддилар, фермерлар ва отряд раҳбарлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритган. Шунингдек, йиғилишда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан туманда амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари таъкидлаб ўтилган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда ғўза дефолиациясини белгиланган муддатларда якунлаш, теримчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, иссиқ овқат ташкил этиш, терим пулларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш, бу жараёнда  йўл-транспорт, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, энг муҳими, йиғим-теримга жалб этилган фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинган.

Аввалроқ Олтинкўлда 2020 йилги мавсумда 5 минг гектардан зиёд майдонда ғўза етиштирилиши, Хайрулло Бозоров Норин туманидаги ғўза парвариши билан танишгани ҳамда Жондор туманида пахта далаларидаги ишларни ўрганиш жараёнида қатор камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар