Попда «Nexia» ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Наманган вилояти Поп туманида «Nexia» ва юк автомашинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 18 август куни соат 09:00 атрофида Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ш.A. «Nexia» русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.

Фото: Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Оқибатда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги «Зил-130» русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. Тўқнашув оқибатида «Nexia» ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.A. вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Наманганда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Наманганда марказий кўчалар бўйлаб автоҳалокатга учраган автомобиллар айлантирилгани маълум қилинди.

Янгиликлар