Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Самарқандга ташриф буюришди

Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Самарқандга келиб, у ерда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Маълумотларга кўра, Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль 15 июнь куни Самарқандга келди. Самарқанд халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан дастлаб Регистонга ташриф буюрди.

 

Янгиликлар