Путин газни Польша орқали Европага етказиб беришни таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин газни Польша орқали Европа давлатларига етказиб беришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.
Путиннинг сўзларига кўра, Украина орқали газ транзити бўйича шартнома янги йилга бир неча кун қолганда узайтирилмайди. Москва ҳар қандай контрагент билан шартнома бўйича транзитни давом эттиришга тайёр. Украина Россиядан ташқари ҳар қандай давлатдан газни Европага етказиб беришга розилигини айтган.
Шартнома йўқ ва уч-тўрт кун ичида уни тузиш мумкин эмас. У бўлмайди, деди Путин.
У Россия ҳеч қачон Европага газ етказиб беришдан бош тортмаганини ва “иқтисодий масалаларни сиёсийлаштирмаслик” тарафдори эканини таъкидлади.
Польша ўз ҳудуди орқали маршрутни ёпди — у ерда фаол маршрут ҳам бор, унга ҳеч ким зарар етказмаган, ҳеч қандай портлашлар бўлмаган, у ишлаяпти, фақат тугмани босиш кифоя — шунда ҳаммаси Польша ҳудуди орқали ўтади. У Ямал-Европа деб аталади ва тўғридан-тўғри Польша ҳудудидан ўтади. Марҳамат, эртага ишга туширинг — биз етказиб берамиз, деди Россия президенти.