Қувада «Damas» ва «Spark» иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)

Фарғона вилояти Қува туманида «Damas» ва «Spark» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Қува тумани Истиқлол қишлоғида 24 июль куни вояга етмаган Ж.Ш. «Damas» ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаган. Ҳаракат йўналишида келаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги «Spark»нинг йўлига чиқиб кетган. Оқибатда «Spark» йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалороқ Косонсой туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Учқўрғонда «Мatiz» велосипедчини уриб юборгани оқибатида велосипедчи ҳалок бўлган эди.

Шунингдек, Қамчиқ довонида 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар