Саида Мирзиёева Тошкентда алоҳида эҳтиёжли болалар учун ноёб тадбирда иштирок этди
Бугун «Кўнгил Кўзи» лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар учун махсус учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда алоҳида эҳтиёжи бўлган шахсларнинг турмуш сифати ва таълимини яхшилашга қаратилган ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаётган Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Бу шунчаки экскурсия эмас, балки илм-фан ва ижод оламига шўнғиш бўлиб, бу ерда болалар чегаралар шунчаки нисбий эканлигини ҳис қилишлари мумкин эди. Иштирокчилар орасида иқтидорли болалар ҳам бўлиб, улар ўзларининг ижодий қобилиятлари билан меҳмонларни лол қолдиришди. Баъзилар ўзларининг муваффақиятлари ҳақида гапириб беришса, бошқалар ижодий ва мусиқий асарларини намойиш этишди. Бу ердаги муҳит илҳом ва илиқликка тўла эди.
Кўришда нуқсони бўлган одамларга тегиниш орқали «кўриш» имконини берувчи Dot Pad технологияси билан яқиндан танишиш учрашувнинг алоҳида эътиборга сазовор қисми бўлди. Ушбу янгилик туфайли болалар сайёраларнинг шаклларини ва уларнинг хусусиятларини бармоқ учида том маънода ҳис қилиб, қуёш тизимини ўрганишга муваффақ бўлишди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг иштирок этиши эса иштирокчиларни қўллаб-қувватлашнинг муҳим белгиси бўлди. Унинг таъкидлашича, бундай тадбирлар инклюзив жамиятни ривожлантириш ва ҳар бир бола учун тенг имкониятлар яратишга ёрдам беради.
Ушбу кун барчага санъат каби илм-фан ҳам, жисмоний чекловлардан қатъи назар, ҳамма учун доимо очиқ эканлигини яна бир бор эслатди. “Кунгил қўзи” лойиҳаси меҳр ва бошқаларнинг эҳтиёжларига берилаётган эътибор ҳақиқий мўжизалар яратиши мумкинлигини исботлашда давом этмоқда.