Самарқанд қурилиш коллежига янги директор тайинланди

Қурилиш вазирлигининг буйруғига асосан Ойбек Расулов Самарқанд қурилиш коллежи директори этиб тайинланди.

Фото: «Zarnews»

Маълумотларга кўра, Ойбек Расулов Пайариқ туманида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат университети кимё ва иқтисодиёт факультетларини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўқитувчилик лавозимида бошлаган. 2001 йилдан Самарқанд санъат коллежида хўжалик ишлари ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2011 йилда коллеж директори вазифасида ишлаган.

2013 йилда Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, 2015 йилдан бошлаб директор лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинлани ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ тайинлангани, Булунғур туманида ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси тайинлангани ҳақида хабарлар берилган эди.

Янгиликлар