Самарқанд туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хасанов Шавкат Орифович Самарқанд вилояти Самарқанд туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур тайинлов туман ҳокими Носир Мавлоновнинг 7 октябрдаги қарорига асосан амалга оширилган.

Маълумот учун, Шавкат Хасанов тайинловга қадар Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бундан аввал Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғига ўринбосар ва Самарқанд шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасига янги бош врач ҳамда Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасига бошлиқ тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар