Самарқандда 300 минг сўмлик дорини 900 минг сўмдан 100 қути сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Cамарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро А.Т. Самарқанд шаҳри Фарҳод кўчасида ноқонуний равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, у ижтимоий тармоқлар орқали танишган наманганлик номаълум фуқаролар томонидан «доставка» хизмати орқали етказиб берилган СOVID-19 касаллигига қарши курашишда тавсия қилинган «Клексан-4000» дори воситасини сотаётган бўлган. Аслида, 1 қутисининг чакана баҳоси 300 минг сўм бўлган ушбу дорини 900 минг сўмдан 100 қутисини 90 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Тадбир давомида дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ  Бухорода 3 минг қути бепул дори-дармон аҳолига етказиб берилгани ва уйида даволанаётган яна 44 нафар беморга бепул дори-дармон етказилгани маълум қилинган.

Янгиликлар