Самарқандда 34 ёшли аёл ва унинг 30 ёшли эркак таниши ўз жонига қасд қилди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 27 август куни соат 19:30 атрофида 2 нафар шахс ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, ўз жонига қасд қилган фуқаролар Самарқанд шаҳри Нарпай кўчасида яшовчи Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган, 1986 йилда туғилган A.У. ва унинг таниши Самарқанд шаҳар Умид кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган З.У.лардир. Вафот этган шахс З.У. турмушидан ажрашган бўлиб, қарамоғида 2 нафар фарзанди бўлган. Иккинчи марҳум A.У.нинг эса 3 нафар фарзанди бўлган.

Қайд этилишича, жасадлар ўлим сабабини аниқлаш учун суд тиббий экспертизасига юборилган.

Шунингдек, воқеа жойига Самарқанд шаҳар прокурори Дилмурод Саидқулов, прокурор ўринбосари, прокуратура терговчиси С.Очилбаев ва бошқа тергов тезкор гуруҳи аъзолари ҳам борган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар