Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март, якшанба куни баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

15 март куни куннинг иккинчи ярмида ҳарорат 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, якшанба куни эса ҳаво 15-20 даража илиққача кўтарилади.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси республика бўйича баъзи жойларда бир оз совуқ сақланиб туради, якшанба куни ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Дам олиш кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи сақланиб туради.

Тошкентда 15—17 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат шанба куни кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 13-15 даража илиқ; якшанба куни кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар