Шаҳрисабзда ЙПХ ходими машинасида одам уриб юборгани тўғрисидаги хабарга изоҳ берилди — видео
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида йўл патруль хизмати ходими одам уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати бош бошқармаси мазкур хабарга изоҳ берди.
Хабарга кўра, ҳодиса 27 январь куни белгиланган тақсимот асосида Чоршанбе қўрғончаси ҳудудида содир бўлган. Туман Ички ишлар бўлими ЙҲХБ ходимлари Э.Қ. ва М.Д. хизмати давомида автомобиль йўлида ўрнатилган 3.27. «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган бир-неча ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини планшет ёрдамида суратга олган ва қоидабузарлик учун тегишли тартибда чора кўрилган.
Ушбу автомобиллар ҳайдовчилари томонидан кўрилган чорага эътироз билдирилиб, атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ҳам тўпланишига олиб келган. Лекин, одам уриб юборгани асоссиз деб топилган. «Фуқаролар томонидан олинган видео тасвирга Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди сарлавҳаси нотўғри берилиб, норасмий саҳифаларда асоссиз тарқатилган», дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузгани айтилган хабарга изоҳ берилган.