Чилонзордаги банкоматларга жойлаштириладиган пулни талон-торож қилган масъулларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзордаги банкоматларга жойлаштириладиган пулни талон-торож қилган мутахассисларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Vatanda.uz

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан АТ «Халқ банки» Чилонзор филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда филиалнинг хизмат кўрсатиш қурилмалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ж.М. бошқалар билан биргаликда филиалнинг тумандаги 18 та банкоматидан 7 ой давомида 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар