Сирдарёда собиқ банк бошқарувчиси миллионлаб кредит маблағларини ноқонуний расмийлаштиргани маълум қилинди
Мирзаободда банк бошқарувчиси ва бошқаларнинг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Tez Newsʼга Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Мирзаобод филиали собиқ бошқарувчиси ва бошқалар сохта ҳужжатлар асосида бир неча шахсларнинг номига жами 458,5 млн сўм кредит маблағларини расмийлаштириб талон-торож қилганлиги, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлариолиб борилмоқда.