Тошкент метроси поездлари кучли карантин вақтида ҳам ҳаракатдан тўхтамагани маълум қилинди

Тошкент метрополитени поездларининг пандемия сабаб фаолияти тўхтаб қолгани айтилганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тайёрланган видеода эса метрополитен ва унинг ходимлари кучли карантин пайтида ҳам фаолият олиб боргани маълум бўлди.

Фото: «Tez News»

Айтилишича, карантин вақтида метрополитен йўловчиларга хизмат кўрсатмаган. Бироқ унинг ходимлари гуруҳларга бўлиниб, навбатма-навбат ўз ишларини бажарган. «Электриклар поездларнинг созлигини текширса, машинистлар кунига 1–2 марта техника туриб қолишининг олдини олиш учун маршрутга чиққан», дейилади видеода.

Маълумот учун, Тошкент метрополитени 1977 йилда ишга тушганидан буён тўхтамаган.

Аввалроқ Тошкент метросида узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлаши мумкинлиги хабар қилинганди. Унга кўра, кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб, яқинда табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйилади.

Янгиликлар