Сергели метро линиясида поезд рельсдан чиқиб кетганлиги ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сергели метро линиясида поезд рельсдан чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизматининг хабар беришича, Facebook ижтимоий тармоғининг «Потребитель.уз» гуруҳида 9 январь куни Сергели метро линиясида поэзднинг рельсдан чиқиб кетгани ҳақида пост қолдирилган. Акциядорлик жамияти ушбу маълумот ёлғон эканини маълум қилди. Таъкидланишича, Тошкент метросининг бошқа йўналишларида бўлгани каби Сергели йўналишида ҳам фавқулодда ҳолатлар бўлмаган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини очиб бергани ва Тошкент ерусти метро ҳалқа йўли қандай номланиши ҳақида хабар қилинганди.