Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши 1 январгача бепул хизмат кўрсатади

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши 1 январгача пепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, 2020 йил 26 декабрдан бошлаб 2021 йил 1 январь соат 8:00 гача ушбу йўналишнинг «Бекат-1», «Бекат-2», «Бекат-3», «Бекат-4», «Бекат-5» станцияларида ҳаракатланиш бепул бўлади. Шунингдек, бепул хизмат фақат янги йўналишдан транспортга чиқилганда амал қилади. Яъни йўловчи агар  Чилонзор йўналишида транспортга чиққан бўлса хизмат пуллик бўлиши таъкидланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини очиб бергани ва Тошкент ерусти метро ҳалқа йўли қандай номланиши ҳақида хабар қилинганди.