Тошкент ерусти метро ҳалқа йўли қандай номланиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади. Бу ҳақда Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорга мувофиқ, давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан:

  •  Тошкентда «Истиқлол» мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади;
  • Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади;
  • «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади;
  •  ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган «Янги Ўзбекистон» китоб-альбомини ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилади;
  • 2021 йилда мамлакат ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, илмий конференциялар, аждодларимиз юбилей саналари мустақилликнинг ўттиз йиллиги ғояси ва руҳи билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ташкил этилади;
  •  маданият ва санъатнинг барча йўналишлари (мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ ижодиёти) бўйича республика миқёсида фестиваль ва кўргазмалар ташкил этилади;
  •  мамлакат мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий ва замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги песалар танловлари ташкил этилади;
  • мустақиллик йилларида эришилган илмий ютуқлар асосида яратилган инновацион лойиҳа ва технологиялар кўргазмалари ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар