Тошкент метросида узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлаши мумкин

Тошкент метросида 2021 йилнинг июнь ойига қадар табақалаштирилган тариф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов маълум қилди, дея хабар бермоқда  «Daryo».

Фото: « Tez News»

«Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Аммо бир-икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10—15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик. Бу бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради», — дейди Илҳом Маҳкамов.

Унинг сўзларига кўра, икки-уч ойлик таҳлиллардан сўнг, «кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб», табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Таъкидланишича, ушбу тизим шу йилнинг ярмигача ҳам бормай амалиётга жорий қилинади.

Аввалроқ Сергели метро линиясида поезд рельсдан чиқиб кетганлиги ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берилганди.

Янгиликлар