Тошкентда фуқаро фойдасига 43 млн сўмдан ортиқ моддий зарар ундириб берилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида Мажбурий ижро бюроси фуқаро фойдасига 43 миллион сўмда ортиқ моддий зарар ундириб берди. Бу ҳақда мажбурий ижро бюроси «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилишинича, Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига Миробод туман маъмурий судининг 2020 йил 24 июнь кунги ижро варақасига кўра қарздор «Миробод Махсустранс Aвтотранспорт Филиали»дан ундирувчи фуқаро Р.Х. фойдасига 43 636 650 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2020 йил 27 июль куни келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган ҳамда қўзғатиш қарори қарздорга юборилган.

Қайд этилишича, бўлим давлат ижрочиси Ш.Юсупов томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишларига кўра қарздор берилган ихтиёрий муддатда 5 август куни 43 636 650 сўм моддий зарар пуллари тўлиқ тўланди.

Шунингдек, ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига кўра тамомланди.

Aввалроқ Aндижонда цех биносининг бузилган қисми учун фуқарога 325 миллион сўм компенсация пули ундириб берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар