Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров ва Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Масаки Ишикава ўзаро дипломатик учрашув ташкил қилишди. Бу ҳақида «Дунё» АА хабар бермоқда.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар кейинги йилларда ижобий суръатни намоён этаётган Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги кун тартибининг долзарб жиҳатларини кўриб чиқишди.

Шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириши ва турли даражадаги тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашишди.

Аввал эришилган келишувларни ҳар томонлама рўёбга чиқариш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг белгиланган механизмларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Сиёсат