Япония ҳукумати парламентни тарқатиш тўғрисидаги қарорни имзолади

9 октябрь куни Япония ҳукумати навбатдан ташқари йиғилишда Парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақида «Риа Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужжат вазирлар маҳкамасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган. Кейинроқ парламентда Япония бош вазири Шигеру Исиба ва мухолифат партиялари раҳбарлари ўртасида мунозара ўтказилиши кутилмоқда.

Шундан сўнг қуйи палатанинг йиғилишида унинг тарқатилиши эълон қилинади. Палата раиси Фукусиро Нукага Ҳукумат бош котиби Ёшимаса Хаяши томонидан унга топширилган тарқатиш тўғрисидаги фармонни ўқийди.

Ҳукумат яна йиғилиш ўтказади. Унга кўра, сайлов кампания 15 октябрьда, қуйи палатага сайловлар эса 27 октябрьда бошланишини расман белгилайди.

Жаҳон