Японияда болалар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари рекорд даражага етди

2024 йил охирида Японияда мактаб ва мактабгача ёшдаги болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари рекорд даражада қайд этилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Тахминан 124,5 миллион аҳолига эга бўлган Японияда ўз жонига қасд қилишларнинг умумий сони 20 268 кишини ташкил этди, бу тарихдаги иккинчи энг паст кўрсаткичдир. Болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 527 тани ташкил этади.

Йил давомида ўз жонига қасд қилишларнинг умумий сони 1569 тага камайди. Бундан ташқари, ўз жонига қасд қилишларнинг асосий сони (13 763) эркаклар ўртасида содир бўлди.

Болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари энг кўп (349 та) ўрта мактаб ўқувчиларида содир бўлган.

Жаҳон