Самарқандда 2 тонна яроқсиз мол гўшти олиб кетаётган машина тўхтатилди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида 14 февралдан 15 февралга ўтар кечаси Наманган—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Shineray T30 автомашина тўхтатилиб, текширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина юкхонасида жами оғирлиги 2 тонна мол гўшти борлиги аниқланди. 

Гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги текширилганда уларнинг яроқсизлиги аниқланди. 

Гўштлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Ўзбекистон