Наманганда яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик дори воситалари топилди
Ҳозирда дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланган

Наманган вилоятида катта миқдордаги тегишли сертификатсиз сақланган дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Хусусан, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 2003 й.т. шахснинг яшаш манзили кўздан кечирилди.
Натижада, хонадоннинг яширин омборхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган «Ортофен», «Нейрокс», «Тирозол», «Сиофор» ва бошқа шу каби жами 28 турдаги 28 928 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ушбу дори воситаларининг тахминий қиймати 1,4 млрд сўмни ташкил этади, — дейилади хабарда.
Ҳозирда дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





