Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони маълум қилинди
Миллий статистика қўмитаси 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони бўйича маълумотларни эълон қилди.
Расмий ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 4 млн 522,1 минг донани ташкил этмоқда. Улардан 93% и енгил автомобиллар ҳисобланади.
2025 йилнинг биринчи чорагида автомобиллар сони 79,8 мингтага кўпайган. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари қуйидагича тақсимланган:
• eнгил автомобиллар – 4 млн 207,6 минг дона;
• юк автомобиллари – 293,3 минг дона;
• микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
• махсус техникалар – 7,4 минг дона;
• aвтобуслар – 6,1 минг дона.
Шунингдек, 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 65,2 минг дона электромобиль рўйхатга олинган.
Энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида (49 736 дона), ундан кейин Тошкент вилояти (4 512 дона) ва Самарқанд вилояти (1 739 дона) қайд этилган.