25 март куни давлат ташкилотларида чироқ бир соатга ўчирилади

Ўзбекистон давлат ташкилотларида 25 март — Ер соати кунида электр энергияси бир соатга ўчирилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, вазирлик ташаббуси билан мамлакатда Ер соати кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.

Акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади. Мақсад — тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрага ғамхўрлик кўрсатиш.

Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз, дейилади хабарда.

Қарорлар