Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, босиб олинган Ғарбий Соҳилда ҳам рейдлар ўтказилиб, бир нечта фуқаролар ҳибсга олинган. Охирги 4 ҳафта давомида Исроил кучлари ҳужумлари оқибатида 549 фаластинлик ҳалок бўлган, 4066 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Уруш бошланганидан бери Ғазода қурбонлар сони 56 259 кишига етган, жароҳат олганлар сони эса 132 458 нафардан ошган.