Европа Иттифоқи Фаластинга 1,6 млрд евро ёрдам ажратди

Европа Иттифоқи Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ва Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам кўрсатиш учун 1,6 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

Ҳозирда ЕИ Ғазо секторини назорат қилмайдиган Фаластин мухториятининг энг йирик ҳомийси ҳисобланади. 

Биз Фаластин халқига кўрсатаётган ёрдамимизни кучайтиряпмиз. 2027 йилгача ажратилган 1,6 миллиард евро Ғарбий қирғоқ ва Ғазо секторини барқарорлаштириш учун хизмат қилади. Европа Иттифоқи зарур инфратузилмага сармоя киритиш билан бирга, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб, қочқинларни қўллаб-қувватлайди. Биз Фаластин мухториятининг кўп йиллик ҳамкоримиз, дея Х ижтимоий тармоғида ёзган Кая Каллас.

Унинг хабари Фаластин миллий маъмурияти бош вазири Муҳаммад Мустафонинг Люксембургда Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви арафасида эълон қилинди. Каллас ёрдамнинг Ғазо секторига қандай етказилиши ҳақида аниқ маълумот бермади. FМА фақат Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғини назорат қилади, Ғазо секторидаги ҳокимиятни эса 2007 йилда ҲАМАС гуруҳи эгаллаб олган.

Жаҳон