Тошкентда бир неча йигит қизни ўғирлаб кетди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир неча шахс қизни ўғирлаб кетгани ҳақидаги маълумот тарқалди. Вазият юзасидан пойтахт ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Идора маълум қилишича, мутахассислар ўғриловчилар ва қизнинг шахсини аниқладилар.

ИИББ қўшимча қилишича, ҳозирда фуқаро билан психологлар ва ИИБ ходимлари ишлашмоқда.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) ва 138-моддаси (ноқонуний равишда зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Барча гумонланувчилар ушланди.

Тошкент