Тошкент вилоятида археологик ёдгорликларга 342 млрд сўм зарар етказилди
Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 13 та ноёб археологик ёдгорликка жами 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Пискент туманидаги милоддан аввалги V асрга оид «Мингтепа» ёдгорлигининг 7 минг метр куб қисми бузилган бўлиб, бунинг натижасида 231 млрд сўмлик зарар етказилган. Оққўрғон туманидаги В–VII асрларга оид «Зокиртепа» ёдгорлигининг 1 400 метр куб қисми эса терак экиш мақсадида қазилиб, 44,6 млрд сўмлик зарар юзага келган.
Шунингдек, қуйидаги бузилиш ҳолатлари қайд этилган:
• «Санчтепа» ёдгорлиги — 129 метр куб қисми йўл очиш учун текисланган (2,2 млрд сўм);
• Паркент туманидаги «Қоравултепа» — 941 метр куб ва «Ертепа» — 23 метр куб (жами 16,4 млрд сўм);
• Оҳангарон туманидаги «Думгалактепа» (В–VI асрлар) — 658 метр куб техника билан қазилган (21 млрд сўм);
• Юқоричирчиқ туманидаги «Хожакайтепа» (В–VII асрлар) — 43 метр куб текисланган (1,3 млрд сўм);
• Ўртачирчиқ туманидаги «Туябўғизтепа» — 54 метр куб бузилган (1,7 млрд сўм);
• Нурафшон шаҳридаги «Чордаратепа» (ИИИ–VIII асрлар) — 38 метр куб бузилган (1,2 млрд сўм).
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.