Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
ФВБга 7-август куни соат 16:09 да кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, ёнғин 16:37 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.