Бектемир туманида кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Тошкент шахрининг Бектемир туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин юзага келди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси расмий изоҳ берди.
ФВБга ёнғин тўғрисида хабар 12-август соат 11:57 да келиб тушган. Маълумотга кўра, Роҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлган.
Шундан сунг, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:06 да етиб бориб, ёнғин 12:12 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда воқеа сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.