2024 йилда юк ва йўловчи транспортлари иштирокида содир бўлган автоҳалокатлар сони очиқланди
2024 йил давомида Ўзбекистонда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган бўлиб, шундан 3045 таси (32,5 фоиз) юк ва йўловчи ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари билан боғлиқ. Бу ҳақда 24 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
Юк ва йўловчи транспорти иштирокидаги ЙТҲларнинг умумий сонидан:
— энг кўп ҳолатлар Damas микровэнлари (жамоат транспорти сифатида кенг қўлланилади) улушига тўғри келди — 1592 (52,3 фоиз);
— юк транспортилари — 558 та ҳолат (18,3 фоиз);
— автобуслар — 137 та ҳолат (4,5 фоиз);
— микроавтобуслар — 29 та ҳолат (0,95 фоиз).
Ҳисоботда алоҳида таъкидланишича, 351 та ЙТҲ (3,7 фоиз) ҳайдовчилар иш ва дам олиш режимига риоя қилмагани сабабли рулда ухлаб қолгани ортидан содир бўлган. Бундай авариялар оқибатида 189 киши ҳалок бўлган, 285 киши жароҳат олган.