Тошкент вилоятида юк ташувчи машина ёниб кетди
Тошкент—Водий А-373 автомобиль йўлининг 91-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк ташувчи машина 11 март куни соат 18:40 да ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ўчириш экипажи ёнғин жойига соат 18:50 да етиб бориб, соат 19:07 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.