Тошкент вилоятида юк машинаси велосипедчини уриб юборди

5 июнь куни соат 11:30 атрофида Тошкент вилояти Янги йўл туманида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд қилинишича D-022 «Нурафшон – Оққўрғон – Янгийўл» автомобиль йўлининг 57-километрида ҳаракатланиб келаётган МАН TGS русумли юк автомобили велосипедда кетаётган болани уриб юборган.

Ҳодиса натижасида вояга етмаган велосипедчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент