Юн Сок Ёлнинг жиноят иш прокуратурага оширилди
Жанубий Корея Коррупцияга қарши тергов бошқармаси (CIO) ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёл ишига оид материалларни прокурорларга топширди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
Қайд этилишича, бу каби қарор тергов самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган. CIO материалларга илова қилинган хулосасида Юн Сок Ёлга исён ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш тўғрисидаги айбловларни қўйган.
CIO бошлиғи ўринбосари Ли Чжэ Синнинг маълум қилишича, шу орқали терговдаги самарадорликни оширишга эришилади.
Гумонланувчи исён ташкиллаштириш каби жиддий айбловда гумонланаётган бўлса-да, у ҳозирга қадар ҳамкорликдан бош тортмоқда, иш жараёнидаги саволларга жавоб бермаяпти ва сўроқларда қатнашишдан бош тортяпти. Юн Сок Ёлнинг адвокати ўз мижозининг сўроқда иштирок этмаётганини соғлиғидаги муаммолар билан боғлаган, — дейди Ли Чжэ Син.
Жанубий Корея парламенти 14 декабр куни Юн Сок Ёлни ҳокимиятдан четлатган. Бунга давлат раҳбари томонидан 3 декабр куни сиёсий рақибларга қарши курашиш мақсадида эълон қилинган ҳарбий ҳолат сабаб бўлди. Юннинг қарори жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди ва парламент ҳарбий ҳолатни тезда бекор қилди.